Линклар

logo-print

Россиянинг Enjoy Movies киноширкати ўзбек миллий фольклори қаҳрамони Хўжа Насриддин ҳақидаги “Шарқ хўжайини-Хўжа” номли бадиий фильмни Ўзбекистонда суратга олишни режалаштирмоқда.

Фильм продюсери Георгий Малковнинг “Новости” агентлигига билдиришича, мазкур фильмда суратга тушиш учун жаҳон миқёсидаги юлдузлар таклиф қилинади.

Малков бу масалада апрель ойида Ўзбекистон маданият вазири билан учрашишини ва фильм сюжети муҳокама қилинишини билдирди.

Малковнинг айтишича, “Ўзбекистон томони бош қаҳрамон кинода тўғри талқин этилишини талаб қилмоқда”.

XS
SM
MD
LG