Линклар

Тикрит маркази "Исломий давлат"дан озод қилингани айтилмоқда


Тикрит шаҳрини озод қилиш учун жанг қилаётган Ироқ армияси гуруҳи.

Тикрит шаҳрини озод қилиш учун жанг қилаётган Ироқ армияси гуруҳи.

Ироқ ҳукумати Тикрит шаҳрининг жанубий ва ғарбий қисмларини ўз назоратига киритгач, шаҳар марказини “Исломий давлат” жангариларидан тозалагани ҳақида хабар тарқатди.

Бош вазир Хайдар ал Абодий 31 март куни армия Тикрит шаҳри марказини эгаллай бошлаганини айтган. Ҳукумат раҳбарига кўра, шиа ва суний мусулмонларнинг қуролланган гуруҳлари ҳам Тикрит шаҳрини“Исломий давлат” жангариларидан тозалашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Орадан кўп ўтмай Абодий ўзининг Твиттер саҳифасида Тикрит озод қилинганини ёзди. Бироқ мустақил манбалар шаҳарнинг айрим қисмларида отишмалар давом этаётганини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG