Линклар

Қарағанда вилоятидаги маҳбуслар хавфсиз ҳудудга кўчирилди


Қарағанда вилоятидаги эвакуация пайтида олинган сурат.

Қарағанда вилоятидаги эвакуация пайтида олинган сурат.

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги аёллар қамоқхонасида сақланаётган маҳбуслар сув тошқини туфайли бошқа қамоқхоналарга кўчирилди.

Қозоғистон Жазони ўташ Бош бошқармасининг хабар беришича, Кўксун шаҳридаги 159/9 колониясидаги 943 маҳбус хавфсиз ҳудудлардаги қамоқларга олиб кетилган.

16 апрель куни Қозоғистон бош вазири ўринбосари Бахитжан Сағинтаев сув тошқини остида қолган қишлоқларни бориб кўрган. Мазкур қишлоқларда камида 700 уй сув остида қолган ва бунинг ортидан 4000 одам эвакуация қилинган.

Қозоғистоннинг Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон ва павлодар вилоятларида ҳам сув тошқинлари юз берган. Табиий офат натижасида 2000 ҳовли жой ва бошқа бинолар сув остида қолган. Ҳозирча сув тошқинидан қанча одам ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар берилган эмас.

XS
SM
MD
LG