Линклар

logo-print

Алишер Усмоновнинг рафиқаси Россия қаҳрамони бўлди


Ираина Винер - Усмонова Бадиий гимнастика бўйича умумроссия федерациясининг президентидир.

Ираина Винер - Усмонова Бадиий гимнастика бўйича умумроссия федерациясининг президентидир.

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқаси Ирина Винер-Усмоновага президент Владимир Путин Фармони билан Россия қаҳрамони унвони берилди.

Ирина Винер-Усмонованинг келиб чиқиши ҳам ўзбекистонлик бўлиб, у айни пайтда Бадиий гимнастика бўйича умумроссия федерацияси раиси ва мазкур спорт тури бўйича Россия терма жамоаси бош тренери ҳисобланади.

28 апрель куни имзоланган 214-сонли Фармонда Россия қаҳрамони унвони унга давлат ва халқ олдидаги алоҳида хизматлари учун берилгани таъкидланган.

Ирина Винер-Усмонова 1948 йилда Самарқандда туғилган. Меҳнат фаолиятини 1969 йилда Тошкентдаги ихтисослашган ўсмирлар ва ёшлар олимпия заҳиралари республика спорт мактабидан бошлаган. 1972-1992 йилларда аввалига бадиий гимнастика бўйича Тошкент шаҳар, кейин эса Ўзбекистон терма жамоаси тренери бўлган.

1992 йилда Москвага кетган Ирина Винер-Усмонова тренерлик фаолиятини Россияда давом эттирган. 1996 йилдан 2012 йилгача бўлган Олимпиада ўйинларида Винер –Усмонова мураббийлигидаги командалар 8 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритган.

XS
SM
MD
LG