Линклар

Норвегия Россияни асосий газ таъминотчиси мақомидан мосуво этмоқда


Газпромнинг Европа бозоридаги улуши ўтган йили 10 фоизга камайди.

Газпромнинг Европа бозоридаги улуши ўтган йили 10 фоизга камайди.

Норвегия Россияни Ғарбий Европани газ билан таъминловчи асосий давлат мақомидан мосуво этди.

Reuter's агентлигининг хабар беришича, 2015 йилнинг биринчи чорагида Норвегия Ғарбий Европа давлатларига 29 миллиард кубометр газ етказиб берган. Россия эса шу давр мобайнида 20 миллиард кубометр газ сотган.

Норвегия газига талабнинг кучайиши Ғарб давлатларининг Россия газ қарамлигидан қутилиш йўлидаги ҳаракати натижаси бўлди. Норвегия Ғарб давлатларига газ нархини талаб ва таклиф меъёрларидан келиб чиққан ҳолда белгиламоқда, яъни газ нархи талабга қараб арзонлаб ёки қимматлаб туриши мумкин. Россия эса Ғарб давлатлари билан узоқ муддатли шартнома тузади ҳамда газ нарҳини муайян даражада белгилаб қўйяди.

Айни пайтда Россия Шарқий Европа ва Европа Иттифоқига газ етказиб берувчи асосий таминотчи бўлиб қолмоқда. Бироқ ўтган йили Европа Иттифоқи Россия газини сотиб олишни 10 фоизга камайтирган. Айни пайтда Россия Европанинг газга бўлган эҳтиёжини 42 фоизини қоплайди.Норвегия газини сотиб олиш эса 2014 йилда 34 фоиздан 38 фоизга кўпайган.

XS
SM
MD
LG