Линклар

Жанубий Корея банки Ўзбекистонга 3 миллиард доллар қарз бермоқчи


Бунга қадар "Эксимбанк" Ўзбекистонга 2 миллиард доллар сармоя ётқизган.

Бунга қадар "Эксимбанк" Ўзбекистонга 2 миллиард доллар сармоя ётқизган.

Жанубий Кореядаги “Эксимбанк” вице-президенти Ким Ёнг Ки Сеулда бўлиб ўтган корейс-ўзбек бизнес форумида Ўзбекистонга 3 миллиард доллар кредит ажратилишини маълум қилди.

Мазкур маблағ Ўзбекистон банкларига стратегик сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида берилади.

“Жаҳон” агентлигининг хабар беришича, “Эксимбанк”нинг сармоявий молиялаштириш соҳасидаги энг катта лойиҳалари Ўзбекистонга тўғри келади. Банк Ўзбекистондаги лойиҳаларга 2 миллиард доллардан ортиқ пул ётқизган.

Мазкур бизнес форум Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 27 май куни давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга учиб кетиши арафасида ўтказилди.

XS
SM
MD
LG