Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятидаги назорат-ўтказиш масканига жангарилар томонидан қилинган ҳужумда 17 нафар полициячи ҳалок бўлди.

Бу ҳақда маълум қилган афғон расмийларига кўра, 12 июнь оқшомида Ҳилманднинг Мусоқалъа деган жойида амалга оширилмиш ҳужум чоғида полициянинг яна 10 зобити яраланган.

Афғон расмийлари ҳужум учун масъулиятни зиммасига олган толиблар орасида ҳам ҳалок бўлганлар борлигини айтмоқдалар.

Халқаро коалиция кучлари ўтган йили Афғонистонни тарк этганидан буён маҳаллий хавфсизлик кучлари толиблар билан мустақил равишда кураш олиб бормоқда.

НАТО маълумотларига кўра, шу йилнинг 1 январидан 7 майигача Афғонистонда ўлдирилган ҳарбийлар ва полициячилар сони 2300 дан ошиб кетган.

XS
SM
MD
LG