Линклар

logo-print

Грузия пойтахти Тбилисида сув тошқини натижасида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди, 24 одам эса бедарак йўқолган.

“Интерфакс” хабарига кўра, бугун эрталаб Тбилиси марказида Вере дарёси дарасидан яна бир кишининг ўлиги топилган. Жасад сувга чўккан машина ичида бўлган.

Тошқин бошланган пайти дарёга қулаган бир нечта машина қум ва балчиқ остида қолиб кетган. Ҳозирда сув сатҳи пасайиши натижасида дарёга қулаган машиналарни аниқлаш имкони пайдо бўлган.

Якшанба куни кечаси содир бўлган табиий офат қурбонлари хотирасига бугун Грузияда мотам куни деб эълон қилинган.

Шунингдек, тошқин оқибатларини бартараф қилишга кўмаклашиш учун бугун Тбилисида иш куни бекор қилинган.

XS
SM
MD
LG