Линклар

Словакияда муҳожирларга қарши митинг иштирокчилари ҳисбга олинди


Тақдири ҳал бўлишини кутаётган ироқлик қочқинлар.

Тақдири ҳал бўлишини кутаётган ироқлик қочқинлар.

Словакия пойтахти Братислава шаҳрида муҳожирларга қарши ўтказилаётган намойиш иштирокчиларидан 60 киши ҳибсга олинди.

Полиция маълумотига кўра, намойишчилар полиция машиналарига шикаст етказгани ва велопойга иштирокчиларига ҳужум қилганларидан сўнг ушланган.

Муҳожирларга қарши намойиш Европа Иттифоқи давлатларига мигрантларни қабул қилиш учун квота белгилаш ҳақидаги хабардан сўнг Facebook орқали бунга қарши кайфиятдагилар томонидан ташкил қилинди.

Ҳозирда Италия ва Греция ҳудудида қолаётган 40 минг қочқинни Европа Иттифоқи аъзолари бўлган Словакия, Франция, Венгрия ва Польшага тарқатиш режаси мавжуд.

Словакияга икки йил мобайнида 785 нафар қочқинни қабул қилиш топширилган.

Келаси ҳафта ЕИ Яқин Шарқ ва Шимолий Африкададан келаётган муҳожирлар оқими билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG