Линклар

Украинадаги жиҳодчилар қўналғасида икки сохта ўзбек паспорти топилди


Украина Хавфсизлик хизмати ходимлари Днепропетровскда “Исломий давлат” террор гуруҳи аъзоларининг вақтинчалик тўхташ қўналғасини фош қилди.

Айтилишича¸ ижарага олинган квартиралардан биридан Россия Федерацияси фуқароси бўлган икки аëл қўлга олинган.

Текширув жараëнида бу аëлларнинг террорчиликка алоқадорликда гумонланиб Туркия ва Мисрдан депортация қилингани ва Украина ҳудудига Россиядан ноқонуний киргани аниқланган.

Украина хавфсизлик хизматига кўра¸ қўлга олинган шахслар Туркия орқали Сурияга ўтиш мақсадида сохта ҳужжат тайëрлаш режасида бўлган ва улар ўзларини Ўзбекистон фуқароси сифатида тақдим этиб¸ сохта Ўзбекистон паспортини кўрсатишган.

Қўлга олинган аëллар ëнидан бошқа дин вакилларига қарши жиҳод қилишга даъват этувчи матнлар топилган.

Ҳозирда улардан бирига нисбатан жиноий иш очилиб¸ ҳибсга олинган¸ иккинчиси эса Украинага кириши уч йилга тақиқланиб¸ депортация қилинади.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон махсус хизматларига кўра¸ Туркия орқали Суриядаги жиҳодчилар сафига қўшилаëтган ўзбекистонликлар¸ хусусан¸ аëллар сони ошиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG