Линклар

logo-print

26 июнь куни Кувайтда ҳудкуш кимса шиалар масжидида ўзини портлатди. Полиция портлашда бир неча одам ҳалок бўлганини билдирди. Лекин, қурбонлар сони аниқ эмас.

Портлашдан бир неча соат ўтиб, унинг масъулиятини "Исломий давлат" ўз зиммасига олди.

Нефтга бой Қувайтда бундай портлашнинг рўй бериши муқаддам кузатилмаган ҳолдир.

Қувайт пойтахтидаги "Имоми Содиқ" масжиди маҳаллий шиалар орасида машҳур масжидлардан биридир.

Май ойида “Исломий давлат”нинг сунний жанггарилари Саудия Арабистонидаги шиа масжидларидан бирига ҳужум қилган эди.

Саудия Арабистонининг Шарқий вилоятидаги "Имом Али" шиа масжидида уюштирилган худкушлик ҳужумида 10 одам ҳалок бўлган.

Ўтган йил “Исломий Давлат”нинг раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Cаудий сафдошларини шиалар масканларига ҳужум қилишга чақирганди.

XS
SM
MD
LG