Линклар

logo-print

Истанбулда полиция гей-парадга келганларни тарқатиш учун заҳарли газ қўллади


Турк полицияси турли норозилик тадбирларини бостириш учун тез-тез газ ва бошқа махсус воситаларни қўллаб туради.

Турк полицияси турли норозилик тадбирларини бостириш учун тез-тез газ ва бошқа махсус воситаларни қўллаб туради.

28 июнь куни Истанбул полицияси гей-парад ўтказиш мақсадида шаҳар марказига йиғилган одамларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ ва резина ўқларни ишга солди.

Тадбир ташкилотчиларига кўра, якшанба кунги тадбирда иштирок этиш учун Истанбулнинг Тақсим майдонига ўн минглаб одам шиор ва камалакранг байроқлар кўтариб келган. Улар Тақсим майдонидан тортиб Истиқлол кўчаси бўйлаб юриш ўтказишни режалаштирганлар. Бироқ тадбир бошланишидан бироз аввал расмийлар муқаддас Рамазон ойида бундай акция ўтказиш тақиқланишини айтиб, юришни бекор қилганлар.

Туркия гей-парадлар ўтказилган йирик мусулмон мамлакатларининг биринчиси бўлиб ҳисобланади. Бу мамлакатда илк гей-парад 2003 йили Истанбулда, кейин эса 2008 йили пойтахт Анқарада ўтказилган. Шундан бери Туркияда гей-парадлар ҳар йили ўтказиб келинаётганди.

XS
SM
MD
LG