Линклар

Сербия президенти мусулмонлар қатлиомининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашмайди


Серебреница қатлиомида фарзандларидан жудо бўлган аёл қабристонда Қуръон тиловат қилмоқда.

Серебреница қатлиомида фарзандларидан жудо бўлган аёл қабристонда Қуръон тиловат қилмоқда.

Сербия президенти Томислав Николич Серебриницада мусулмонлар қатлиом қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан ўтадиган хотира маросимида иштирок этмайди. Бу ҳақда Сербия президенти маъмурияти хабар тарқатди.

Серебриницада 1995 йилнинг 11 июль куни 8 минг мусулмон оммавий қатлиом қилинган эди. БМТ Бош котиби Бан Ки Мун 1 июль куни ташкилот Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида Серебриницадаги қатлиомни “геноцид”, деб баҳолган.

Қонли воқеaлaрнинг 20 йиллиги муносaбaти билaн ўткaзилгaн йиғиндa геноцид aтaмaси собиқ Югослaвиядaги жиноятлaр бўйичa хaлқaро трибунaл прокурори Серж Брaммерц, AҚШнинг БМТдaги элчиси Сaмaнтa Пaуэр ҳaмдa Босния ва Герцеговинaнинг БМТдaги вaкили Мирсaдa Чолaкович тaрaфидaн ҳам тилга олинди.

Босния серблари ва Сербия БМТ қатлиомни геноцид деб баҳолаганидан кескин норозлик билдирган.

Югославиядаги уруш даврида Генерал Ратко Младич раҳбарлигидаги Босния серблари армияси Серебриницага 1995 йилнинг 6 июлида ҳужум қилган эди. Беш кун давом этган жанглар давомида шаҳардан 30 минг одам депортация қилинган, 8 мингдан ортиқ мусулмон ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG