Линклар

Ўзбекистон электрон жосуслик технологиялари учун 860 минг доллар сарфлаган


Ўзбекистон ҳукумати Италиянинг Hacking Team ширкатидан электрон жосуслик технологияларини сотиб олиш учун 860 минг доллар сарфлаган.

Бу ҳақда мазкур ширкатнинг ҳакерлар тарафидан очиқланган ички маълумотига асосланиб 20 июль куни The Diplomat нашри хабар берди.

Ҳакерлар ёйинлаган маълумотларга кўра, ширкат мижозлари орасида 36 мамлакат, шу жумладан, постсовет ўлкаларидан Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Россия ва Озарбайжон ҳам бор.

The Diplomat нашрининг ёзишича, Қозоғистон италиялик ширкат жосуслик дастурларини харид қилиш учун қарийб бир миллион доллар сарфлаган.

Эслатамиз, июль ойи бошида одамларнинг Интернет тармоғидаги фаолиятини кузатиб бориш учун компьютер дастурлари ишлаб чиқарадиган Hacking Team ширкатига ҳакерлик ҳужуми уюштирилган эди.

Ҳужумда ширкатга қарашли 400 гигабайт ички ҳужжат, ёзишмалар ва дастур кодлари ўғирланган.

Hacking Team дастурлари одамларнинг интернетдаги фаоллигини кузатибгина қолмай, уларнинг очиқ ва ҳимояланган каналлар орқали амалга ошираётган ёзишмаларини ўқиш, ўзаро телефон сўзлашувларини тинглаш имкониятини яратади.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Hacking Team ширкатини “Интернет душманлари” саналмиш ташкилотлар қаторига қўшган.

XS
SM
MD
LG