Линклар

BahsOnline: Мустақиллик байрами арафасида хавфсизлик чораларини кучайтиришга эҳтиёж борми?

  • Садриддин Ашур

BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган мустақиллик байрамидан олдин хавфсизлик чораларининг ўта кучайтирилишига эҳтиёж борми, деган мавзуда мунозара бўлди.

Бу йил ҳам Мустақиллик байрами яқинлашиши билан Тошкент шаҳрида, вилоятлар марказларида ва чегара ҳудудларидаги туманларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

15 июлдан бошлаб Тошкентдаги турар ва нотурар жой объектларини текшириш жараёни бошланди. Тафтишчиларга ҳар бир уйни текшириб, уларда яшаётган шахслар сони ва рўйхатга олинмаган фуқароларни аниқлаш вазифаси топширилган.

Ҳар йили байрам арафасида, Тошкент шаҳрида паспорт режими кучайтирилади, вилоятлардан мардикорликка келганлар пойтахтдан чиқариб юборилади.

Айниқса, Тошкент шаҳрига киришдаги барча милиция постларига қўшимча кучлар ташланади, шаҳарга кирадиган транспорт воситалари қаттиқ текширилади.

Тошкентдаги мактабларда ҳар куни бир ўқитувчи тунги навбатчиликка қолишга мажбурланади.

Алишер Навоий боғида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қатнашадиган мустақиллик байрами куни эса боққа элтадиган барча йўллар милиция томонидан тўсилади. Бир неча кўчаларда транспорт қатнови тўхтатилади.

Тошкентликлар ва пойтахтга келган меҳмонлар байрам арафасида кучайтириладиган бундай хавфсизлик чоралари одамларга ноқулайликлар пайдо қилаётганидан шикоят қилмоқда.

Лекин, расмийлар, бундай хавфсизлик тадбирлари энг аввало фуқароларнинг тинчлиги ва хотиржамлиги учун ўтказилишини айтадилар.

Хўш, байрам арафасида хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига эҳтиёж борми?

Сизнингча, хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши ҳукуматнинг ўз халқидан ҳадиксирашими ёки тинчликни сақлаш?

Сиз ҳар чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланиб, баҳсда қатнашишингиз мумкин.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, sadriddin61@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG