Линклар

Украина жануби-шарқидаги Мариуполь шаҳрида тиғиз жанглар кетмоқда. Иккала тараф артиллерияни ишга солаётган жангларни маҳаллий аҳоли сўнгги уч ойдаги энг оғир тўқнашув дея баҳоламоқда.

Мухбирларга кўра, 17 август кунги жанглар Мариупольнинг шарқий ҳудудларида жойлашган ҳукумат қўшинлари ва шаҳарга туташ минтақаларда жойлашган россияпараст айирмачилар позициялари ўртасида кечмоқда.

Хабарларга кўра, Мариупольдан беш километр шарқроқда жойлашган Сартана қишлоғида жанглар натижасида уйлар вайрон бўлган ва нефть омборига зарар етган.

Сўнгги ҳафта ичида Украина қўшинлари билан россияпараст айирмачилар ўртасида Азов денгизи бўйидаги порт шаҳар яқинида жанглар шиддати ошмоқда.

Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер 16 авугст куни қилган чиқишида шарқий Украинадаги вазият “портлаш хавфи остида”, дея огоҳлантириб, “янги ҳарбий эскалация”нинг олдини олиш учун тезкор музокаралар ўтказишга чақирди.

Мариуполь шаҳри Россия ва айирмачилар назоратидаги шарқий минтақаларни 2014 йил март ойида аннексия қилинган Қрим минтақасини боғловчи стратегик йўлакда жойлашган.

XS
SM
MD
LG