Линклар

logo-print

Амстердам-Париж поездида жангарини зарарсизлантирган АҚШ ва Британия фуқаролари Франция Фахрий Легиони ордени билан тақдирланди


24 август кунги маросимда Франция Президенти Франсуа Олланд АҚШ ва Британия фуқароларига Фахрий Легион орденини қадади

24 август кунги маросимда Франция Президенти Франсуа Олланд АҚШ ва Британия фуқароларига Фахрий Легион орденини қадади

Амстердам-Париж поездида қуролланган шахс ҳужумини бартараф қилган уч америкалик ва бир британиялик Франциянинг олий мукофоти билан тақдирланди.

24 август кунги маросимда Франция Президенти Франсуа Олланд АҚШ фуқаролари Спенсер Стоун, Алек Скарлатос ва Энтони Сэдлер ҳамда Британия фуқароси Крис Норманга Фахрий Легион орденини қадаб қўйди. Америкалик ҳарбийлар Стоун ва Скарлатос ҳамда уларнинг дўсти Сэдлер 21 август кунги ҳодисада автомат билан қуролланган эркакка ҳамла қилиб, уни зарарсизлантирди. Британиялик бизнесмен Крис Норман кўмаклашгани уларга қўшилди.

Олланд мукофотни топширар экан “террор билан юзма-юз келганда қаршилик кўрсатишга қодир экнимизни намойиш қилдингиз. Сиз жасурлик, иродани ўргатиш орқали умид борлигини ҳам намойиш қилдингиз”, дея баён қилди.

Қуролланган шахс, асли марокашлик 26 яшар Аъюб Ал-Хаззаний қўлга олиниб, Франция полициясининг террорчиликка қарши кураш бошқармаси томонидан сўроқ қилинмоқда.

21 август кунги ҳодиса 500 йўловчини олиб кетаётган Амстердам-Париж поездида рўй берди.

XS
SM
MD
LG