Линклар

logo-print

Кишиневда ҳукуматга қарши митинглар давом этмоқда


Кишиневдаги митингчилар.

Кишиневдаги митингчилар.

Молдова пойтахти Кишиневда якшанба куни ҳукумат истеъфоси талаб қилинган митинглар давом этди.

Кишинев полицияси берган маълумотга қараганда, митингда 20 минг одам иштирок этди. Намойишчилар мамлакат фуқароларини умумий иш ташлашга чақирган резолюцияни қабул қилди.

Кишиневда жиловланмаган инфляция, нарх-навонинг кўтарилиши ва ўтган йили давлат бюджетидан 1 миллиард еврога яқин маблағнинг талон-тарож қилинишидан норози бўлган фуқаролар митинги бир неча кундан бери давом этмоқда. Норозилар ҳукумат истеъфосини талаб қилаётир.

Норозиларнинг 6 сентябрдаги митингида 100 минг одам иштирок этган эди.

XS
SM
MD
LG