Линклар

КХШТга раислик ваколати Арманистонга топширилди


КХШТга аъзо давлатлар президентлари Душанбе саммитида.

КХШТга аъзо давлатлар президентлари Душанбе саммитида.

Тожикистон 15 сентябрда Душанбеда ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) саммитидан сўнг ташкилотга раислик ваколатини Арманистонга топширди.

Арманистон президенти Серж Саркисяннинг билдиришича, Ереван ташкилотга раислик жараёнида КХШТ потенциалини кучайтириш, бўҳронларга тезкор муносабат билдириш тизимини ривожлантириш, ташқи сиёсат бўйича мувофиқлаштирувни такомиллаштириш, ҳарбий – техник ва ҳарбий-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратади.

Кеча Душанбеда ўтган КХШТ саммитида ташкилотга аъзо давлат президентлари террорчилик ва экстремистликка, жумладан, “Исломий давлат” гуруҳига қарши кураш масалаларини муҳокама қилган.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига Арманистон, Беларус, Тожикистон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо давлати бўлиб ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG