Линклар

logo-print

Эрон президенти: "Ғарб умумиятла Башар Ассаднинг ҳокимиятда қолишига рози


Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Ғарб давлатлари умумиятла Сурия етакчиси Башар Ассад ҳокимиятда қолиши кераклигини тан олаётганини баён қилди.

27 сентябрь куни CNN телеканалига берган интервьюсида Руҳоний “бугун террорчиларга қарши кураша олишимиз учун президент Ассад ҳокимиятда қолиши кераклигини, менимча ҳамма тан олмоқда”, дея таъкидлади.

Шу пайтгача Ғарб мамлакатлари Эрон ва Россия қўллаб-қувватлаётган Ассаднинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилиб келмоқда.

БМТ Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Нью Йоркка сафар қилган президент Руҳоний “Суриядан террорчиларни ҳайдаб чиқариш ва террорчиларни тор-мор этиш устувор масала бўлиб турган бир пайтда, бу мамлакат марказий ҳукуматини кучайтиришдан бошқа ечим йўқ”, дея таъкидлади.

Руҳоний шунингдек, Қўшма Штатлар қамоқдаги эронликларни озод қилса, Теҳрон уч нафар АҚШ фуқаросини қамоқдан чиқариш масаласини кўриб чиқишга тайёр, дея билдирди.

XS
SM
MD
LG