Линклар

Мирзаободда ҳашарчиларни олиб кетаётган “Газ-53” юк машинаси ағдарилиб кетди


Ўзбекистон пахтазорларида пахта тераётган ҳашарчилар.

Ўзбекистон пахтазорларида пахта тераётган ҳашарчилар.

1 октябрь куни бортида 37 нафар ҳашарчи бўлган “Газ-153” русумли юк автомашинаси Сирдарё вилояти Мирзаобод туманининг собиқ 8-совхози ҳудудида ағдарилиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.

Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига кўра¸ ҳашарчилардан 18 нафари турли тан жароҳатлари олгани туфайли Гулистон шаҳар Тез тиббий ёрдам маркази ҳамда Сирдарё вилояти марказий шифохонасига келтирилгани айтилган.

Маълум қилинишича, тушдан сўнг рўй берган автоҳалокат жойига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, пойтахтдан Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, МХХ мулозимлари етиб келган. Автоҳалокат тафсилотлари ўрганилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг навбатчилик қисми йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганини тасдиқлади, аммо ҳодиса тафсилотларига тўхталмади.

XS
SM
MD
LG