Линклар

Адабиëт бўйича Нобель мукофоти беларуслик ëзувчи аëлга берилди


Светлана Алексиевич.

Светлана Алексиевич.

Адабиëт бўйича 2015 йилнинг Нобель мукофоти асли беларуслик 67 яшар Светлана Алексиевичга берилди.

Бу ҳақда Швеция қироллик академияси бугун эълон қилди.

Академия баëнотида¸ Алексиевичнинг замонавий дунëнинг уқубат ва жасоратини ўз полифоник (кўп овозлик) асарларида акс эттиргани учун бу олий мукофотга лойиқ топилгани айтилади.

Асли беларуслик рус тилида ëзувчи Алексиевич 2000 йилдан бери Ғарбий Минск¸ Москва ва Европада яшаб¸ ижод қилади.

Алексиевичга Нобель мукофоти берилиши билан адабиëт бўйича бу мукофот таъсис этилган 1901 йилдан бери унга сазовор бўлган ëзувчи аëллар сони 14 нафарга етди.

Алексиевичнинг энг машҳур асарларидан бири Чернобил фожиаси қурбонлари ҳикоялари тўплами бўлган“Чернобилдан овозлар”¸ яна бири эса¸ совет даврида туғилиб ўзганларнинг замонавий дунëдаги ҳаëти ҳақидаги “Утопия мамлакати овозлари” деб номланган романидир.

Тинчлик бўйича йилнинг Нобел мукофоти совриндори номи эртага эълон қилинади.

XS
SM
MD
LG