Линклар

logo-print

Бишкекда ҳибсхонадан қочган маҳбусларнинг бири йўқ қилинди


Азамат Мусуралиев.

Азамат Мусуралиев.

50-тергов ҳибсхонасида қочган маҳбуслардан бири Бишкек чеккасида жойлашган “Дордой” мавзеидан топилиб, йўқ қилинган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбалари маълум қилган.

Манбаларга кўра, милиция 28 ёшли қочоқ маҳбус Азамат Мусуралиевни йўқ қилган.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябрга ўтар кечаси Чуй вилоятининг Қуйи Наврўз қишлоғида жойлашган 50-тергов ҳибсхонасидан 9 киши қочиб кетган. Қочиш пайтида улар Жазони ўташ давлат хизматининг уч ходимини ўлдирган, яна бирига оғир тан жароҳати етказган. Ҳодиса пайтида маҳбуслардан бири соқчи томонидан ярадор қилинган.

Ўша тунда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳибсхонадан қочган маҳбуслардан 5 нафарини тутишга муваффақ бўлганлар, бироқ уларнинг яна тўрт нафари қочиб кетганди.

XS
SM
MD
LG