Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик Москвада полициячини калтаклаб, погонини юлиб олди


Москва полициясига кўра Ўзбекистон фуқароси билан боғлиқ воқеа 19 октябрь куни 9- Парковая кўчасида содир бўлган. Полиция ходимлари ўтказаётган “Мигрант-2015“ амалиёти давомида 32 яшар ўзбекистонлик тўхтатилган.

Полиция ходимлари ўзбекистонликни патруль машинасига ўтқазмоқчи бўлганида у полициячиларга “фаол қаршилик кўрсатган ва 50 яшар полция сержантини калтаклаган, курткасини йиртиб, погонини юлиб олган”.

Калтакланган полиция ходимининг лат егани, юзи кўкаргани, тиббиёт муассасига мурожаат қилгани, тиббий ёрдам олганидан сўнг муассасани тарк этгани хабар қилинди.

Ўзбекистонлик билан боғлиқ воқеанинг холис гувоҳлари кўрсатмалари мавжудлиги тўғрисида хабар қилинмади.

XS
SM
MD
LG