Линклар

logo-print

Учувчи аёл Савченко судини ёритаётган журналистлар яна ушланди


 Надежда Савченко

Надежда Савченко

Ростов вилояти Донецк шаҳрида украиналик учувчи аёл Надежда Савченконинг маҳкамасини ёритаётган Украинага қарашли СТБ телеканалининг бир гуруҳ ходимлари ушланди.

Озодлик радиоси рус хизмати маълумотига кўра, журналистлар судга кетаётган пайти улар ўтирган машина полиция ходимлари томонидан тўхтатилган ва журналистлар паспортида ноаниқликлар борлиги рўкач қилиниб, журналистлар қўлга олинган.

Савченко судини ёритиш учун келган украиналик ушбу журналистлар гуруҳи аввал ҳам икки бор Россия чегарачилари томонидан ушланган эди.

Савченко Россия ҳудудига ноқонуний кириш ва 2014 йилда Украина шарқида икки россиялик журналистнинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланмоқда. Учувчи айбловни инкор қилди ва ҳибсга олинишига қарши 80 кундан ошиқроқ очлик акцияси ўтказди.

Учувчининг адвокатлари эса журналистлар ўлдирилган кезда Савченко россияпараст сепаратчи гуруҳлар қўлида ҳибсда бўлгани ва айнан улар томонидан Россияга олиб ўтилганини тасдиқловчи далиллар борлигини айтмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва Ғарб ҳукуматлари учувчини озод қилиш бўйича Киев сўровини қувватлашини билдирган.

Агар айблов исботланди деб топилса, украиналик учувчига 25 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.

34 яшар учувчи аёл аянчли тақдири ва Россия қамоқхонасидаги матонати учун Украинада миллий қаҳрамонга айланди.

XS
SM
MD
LG