Линклар

logo-print

Австрия муҳожирлар оқимини назорат қилиш мақсадида Словения билан чегараси бўйлаб девор қуришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда эълон қилган Австрия Ички ишлар вазири Йоханна Микль-Ляйтнерга кўра, девор қурилиши тахминан 10 кундан сўнг бошланади.

Вазир хоним мамлакат чегарасини тўла ёпиш режаси йўқлигини ҳам таъкидлади.

Айни пайтда Словения қўшниси Хорватия билан чегарасига девор қуришга тайёрлигини маълум қилди.

Словения Бош вазири Миро Церарга кўра, зарурат туғилса, девор зудлик билан қурилади.

Венгрия муҳожирлар учун ўз чегараларини ёпиб қўйгач, Словения қочқинлар учун Ғарбий Европага кириш учун ягона транзит ҳудуд бўлиб қолмоқда.

Бугун Швеция мамлакатдаги қочқинлар жойлашган лагерлар ҳақидаги маълумотларни сир сақлашга қарор қилинганини маълум қилди.

Бу қарор кейинги кунларда Швециядаги қочқинлар лагерларига ўт қўйиш ҳолатлари тўхтамаётганидан сўнг қабул қилинган.

Жорий йил бошидан бери Сурия, Афғонистон ва Африка мамлакатларидан 700 мингдан зиёд муҳожир Европага келди.

XS
SM
MD
LG