Линклар

Ўзбек мардикорлари Тюменда 1 кунда 7 дўконни ўмаришди


Учовлон одам гавжум бўлган дўконларда ўғирликни амалга оширишган.

Учовлон одам гавжум бўлган дўконларда ўғирликни амалга оширишган.

Тюменда бир кун ичида еттита дўконда ўғирлик содир қилганликда айбланиб, қўлга олинган уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўйича тергов жараёни якунлаб, иш маҳкамага топширилди.

Айблов хулосасига кўра, жорий йил 1 август куни Новосибирскда қайддан ўтган ўзбекистонлик 23 яшар Ҳамидулла Ортиқбоев, 24 яшар Нурбек Отажонов ва 29 яшар Жамшид Носировлар Тюменга бориб, дўконларда ўғирлик қилиб, ўғирланган нарсаларни Новосибирскда сотишни режалаштиришга келишиб олишган.

2 август куни Toyota Carina машинасини ижарага олиб Тюменга боришган ва одам гавжум бўлган дўконларда ўғирликларни амалга оширишган.
Тергов давомида аниқланишича, бир кун ичида учовлон 7та дўкондан 20 дона куртка, 14та шим, 6та эркаклар туфлиси, 2та калта шим ва бошқа яна бир қанча нарсани ўғирлашган.

Жами 93 минг рубллик нарсани ўғирлаган уч ўзбекистонлик Новосибирскка қайтаётган пайти йўл патрул хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган. Полиция ходимида шубҳа уйғотган ўзбекистонликлар полиция бўлимига олиб борилади. Бўлимда ўзбекистонликлар ўғирлик қилганини бўйнига олишади.

Россия қонунларида 200 минг рублгача бўлган нарсани ўғирлаш учун 5 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG