Линклар

logo-print

"ИШИД сафларида 30 минг нафар чет эллик жангари бор"


Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов

Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов

Бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) мудофаа вазирларининг учинчи йиғилишида баёнот берди. Антоновга кўра, Афғонистоннинг Тожикистон ва Туркманистон билан чегарадош ҳудудларида ИШИД жангариларининг сони ва таъсири кучаймоқда.

Бу ҳақда хабар қилган Интерфаксга кўра, Россия мудофаа вазири ўринбосари жумладан мана бундай маълумотни очиқлаган:

“Афғонистоннинг 34 вилоятидан 25 тасида “Ислом давлати” жангарилари ўрнашиб олганини ва уларнинг таъсири кучайиб бораётганини айтиб ўтмоқчимиз”, деган Анатолий Антонов.

Россия мудофаа вазири ўринбосарига кўра, бугунги кунда 25-30 минг чет эллик террорчи жангари, шу жумладан Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари фуқаролари ИШИД томонида туриб жанг қилмоқда.

XS
SM
MD
LG