Линклар

logo-print

Тошкент инвестиция форумида Корея билан 24 шартнома имзоланди


Тошкентда анжуманлар ўтказилувчи "Форумлар саройи".

Тошкентда анжуманлар ўтказилувчи "Форумлар саройи".

Жанубий Корея Тошкентда 5-6 ноябрь кунлари ўтган Халқаро инвестиция форуми доирасида умумий қиймати 220 миллион долларлик 24 шартномани имзолади.

Шартномаларда 220 миллион долларга Жанубий Корея ишбилармонлари нефть ва газ, кимё, электротехника, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик ва озиқ-овқат саноати корхоналаридаги давлат активларини сотиб олиши белгиланган.

5 ноябрь куни президент Ислом Каримов инвестиция форумида иштирок этаётган Жанубий Корея делегацияси раҳбари, Корея саноат, савдо ва табиий заҳиралар вазирининг биринчи ўринбосари Ли Хван Сопни қабул қилди.

Ўзбекистон ахборот агентлигининг билдиришича, учрашувда Жанубий Корея сармоядорларининг Ўзбекистон давлат корхоналарини хусусийлаштиришдаги иштироки муҳокама қилинган.

XS
SM
MD
LG