Линклар

Ўзбекистонда салафийларга Қирғизистондан кўрсатма берилгани иддао қилинди


Ўзбек милиционери қўлга олинган шахсни кишанламоқда.

Ўзбек милиционери қўлга олинган шахсни кишанламоқда.

Жорий йил кузида Ўзбекистонда қўлга олинган экстремист гуруҳлар Қирғизистондаги сафдошларидан кўрсатма олиб турган. 12news.uz нашри Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига таянган ҳолда мана шундай хабар тарқатди.

Тошкентда сентябрь ойида салафийлар гуруҳи қўлга олингани хабар қилинган эди.

“Экстремистик гуруҳга асосий кўрсатмаларни Қирғизистондаги “ўртоқлар” бериб келган. Улар бунинг учун замонавий коммуникация технологиялари, жумладан, Интернетдан фойдаланган”, дейилади 5 ноябрда тарқатилган хабарда.

Нашр ўз хабарида яқинда Тошкентда “Ҳизбут Таҳрир”нинг 16 кишидан иборат гуруҳи ҳам қўлга олинганини эслатиб ўтган. Хабарда айтилишича, қўлга олинган салафийлар ва ҳизбчиларнинг асосий қисми тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган шахслардир.

XS
SM
MD
LG