Линклар

ЕИ Болқон давлатларида муҳожирларни қабул қилиш марказларини очади


ЕИнинг Миграция масалалари бўйича комиссари Дмитрис Аврамопулос

ЕИнинг Миграция масалалари бўйича комиссари Дмитрис Аврамопулос

Европа иттифоқи Болқон давлатларида муҳожирларни қабул қилиш марказларини очиш режасини кўриб чиқмоқда.

Шу йилнинг ўзида 800 мингга яқин муҳожир Германияга бориш учун Болқон давлатлари орқали ўтувчи йўллардан фойдаланди. Бу йўллар Греция, Македония, Сербия, Хорватия, Словения ва Австрия орқали ўтади. Бу йўллардан аксари пиёда келаётган муҳожирлар оқими ҳануз давом этмоқда.

ЕИнинг Миграция масалалари бўйича комиссари Дмитрис Аврамопулос муҳожирларни қабул қилиш марказлари иттифоққа аъзо бўлмаган Македония ва Сербияда очилишини айтди.

Бу режа қиш яқинлаши билан шарқдан бораётган минглаб муҳожирни Болқон давлатлари қабул қилмаган, ЕИ таркибидаги Германия ҳамда Швеция эса ортиқчасини қабул қилолмай қолган тақдирда совуқ ва ночорликда қолиб кетишидан хавотир боис ишлаб чиқилди.

"Иттифоққа аъзо мамлакатларнинг баъзилари бу муаммони узоқ муддатда ҳал қилолмай қолиши мумкин" ва тинмай кириб келаётган муҳожирларга эшикларини ёпиши мумкин, дея таъкидлади ЕИ мулозими.

XS
SM
MD
LG