Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 14:30
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

16:32 27.11.2015

Рюкзакда у турган жойдан ўтаётиб унинг ичида қуролни кўрган гувоҳ йўқ. Бир гувоҳ кейинчалик рюкзак ичида қуролни кўрган ва полицияга айтган. Ҳодиса юз бергандан кейин кимдир келиб, қуролни рюкзак ичига солиб кетган бўлиши мумкин, дея хулоса билдиради адвокат Конча.

16:29 27.11.2015

Кончага кўра, ҳодисани ўз кўзи билан кўрган ёки Вольвони ҳодиса пайтида кўрган гувоҳ йўқ.

16:27 27.11.2015

Биз Назаровга бошқа таҳдидлар бўлганини ҳам эшитдик. Бу ҳақда Довуд ва унинг онаси кўрсатма берган. У Довуд бир қўшнисидан гумонланганини ва суд бу жиҳатга ҳам эътибор қаратиши зарурлигини айтади.

16:25 27.11.2015

Кончага кўра, Обид қорига қандай қуролдан ўқ узилгани маълум эмас. Чунки ўқ текширилгани йўқ. Кончанинг айтишича, ҳодиса прокурор айтганидан бошқача юз берган бўлиши мумин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG