Линклар

logo-print

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази“Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий кайфияти” мавзуида ўтказган сўров натижаларига қараганда, сўралганларнинг 97,2 фоизи ўзини бахтли, деб билади.

“Ижтимоий фикр” ЎзА агентлиги сайтида эълон қилинган ҳисоботида айтилишича, “сўров иштирокчиларининг аксарият қисми (93,8 фоиз) мустақиллик йилларида хотин-қизларнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ошганини юқори баҳолаган.

Бундан ташқари, иштирокчиларнинг 78,7 фоизи оилада муҳим қарорлар қабул қилиш, оила бюджетини шакллантиришда хотин-қизлар иштирокини ҳам янада фаоллаштириш зарурлиги ҳақида фикр билдирган.”

“Умуман олганда, хотин-қизларимизнинг аксарияти (86,1 фоиз) ўз ҳаётидан мамнун”, деб ёзган “Ижтимоий фикр”

Қолган 14 фоизнинг ўз ҳаётидан нима учун мамнун эмаслиги тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.

Мамлакатдан ташқарида яшайдиган ўзбекистонлик социологлар “Ижтимоий фикр” ўтказадиган сўровларнинг илмийлигига ишонмайди. Уларнинг фикрича, мазкур марказ ҳукумат буюртмасини бажарувчи идорага айланиб қолган.

XS
SM
MD
LG