Линклар

logo-print

Туркия президенти Ироқдан турк ҳарбийлари чиқарилмаслигини билдирди


Туркия президенти Эрдўғон.

Туркия президенти Эрдўғон.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон ўз мамлакати Ироқдаги ҳарбийларини чақиртириб олмаслигини билдирди.

10 декабрь куни бу ҳақда журналистларга гапирган Эрдўғон, турк ҳарбийлари Ироқда инструктор мақомида экани ва улар 2014 йилда Ироқ Бош вазири ҳайдар Абодий илтимоси билан мамлакатга киритилганини билдирди.

Бироқ Ироқ Бош вазири Курдистон мухториятига ўтган ҳафтада 130 нафар турк ҳарбийсининг киритилишига кескин норозилик билдирди. Ироқ ҳукуматининг билдиришича, Туркия бу ҳаракатини Бағдод билан муҳокама қилмаган. Хабарларда айтилишича Ироқ Курдистонининг Мосул шаҳрига киритилган турк ҳарбийлари ироқлик курд жанггариларини жанговар тайёргарликдан ўтказади.

Эродўғон бу масалада 21 декабрь куни Туркия, АҚШ ва Ироқнинг ярим мухтор Курдистон минтақаси ҳукуматлари ўртасида музокаралар ўтказилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG