Линклар

Москвага борган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сергей Лавров билан учрашди


Москвага сафар қилаётган АҚШ Давлат котиби Жон Керри ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди. Кун давомида унинг Россия Президенти Владимир Путин учрашуви кутилмоқда.

Россия расмийлари билан учрашув олдидан Жон Керри Суриядаги фуқаролик уруши ва Украина шарқида тинчликка эришишга оид музокараларда реал ютуқларга эришишга умид билдирди.

11 декабрь куни Оқ уй Россиянинг юқори лавозимли мулозимлари билан мўлжалланаётган музокаралар ҳақида маълум қилганди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Москва учрашувлари олдидан Лавров ва Керри телефон орқали суҳбатлашиб, исломий террор гуруҳлари рўйхатини тузишни охирига етказишга келишган.

АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари президент Башар Ассад ва мўътадил мухолифат вакиллари зиддиятга барҳам бериш юзасидан янги учрашув ўтказгунига қадар Сурия масаласи бўйича аввал эришилган битимларни жорий қилиш зарурлиги ҳақида муросага келгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG