Линклар

АҚШ Федерал заҳира тизими (ФЗТ) 2008 йилдаги молиявий бўҳрондан сўнг илк бор фоиз ставкаларини чорак пунктга – 0,5 фоизгача кўтарди. Бунгача Марказий банк вазифасини ўтовчи ФЗТнинг фоиз ставкалари 0 фоиздан 0,25 фоизгача эди.

ФЗТ ставкаси АҚШ банклари Марказий банкдан оладиган кредитлар фоизи демакдир.

Федерал заҳира тизими АҚШ иқтисодиёти мустаҳкамланиб, инфляция даражаси эса ошиб бориши қабатида бундан буён ставкалар аста-секинлик билан оширилишига ишора қилган.

XS
SM
MD
LG