Линклар

Бу маълумотни Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига таяниб, маҳаллий нашрлар эълон қилди.

Келтирилган рақам 2015 йилнинг тўққиз ойлик якунларига асосан чиқарилган.

Меҳнат вазирлиги раҳбарияти фикрича, “Меҳнат бозорида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида унинг асосий кўрсаткичлари, яъни ишчи кучларга бўлган талаб ва таклиф барқарорлашган”

Айтилишича, 2015 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, мамлакатда “18,2 миллион кишилик меҳнат ресурси мавжуд, унинг иқтисодий фаол қисми 13,7 миллион нафарни ташкил этди. Уларнинг 13,1 миллиони иш билан банд. Ишсизлар сони эса 698,3 минг кишидан иборат.

Чет мамлакатларда ишлаб юрган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонда, афтидан, ишсизлар қаторига киритилмайди. Маҳаллий нашрлар хабарларида мана бундай дейилган:

Иш ўринларига эҳтиёж сезмаётган иқтисодий фаол аҳоли сони эса қарийб 4,5 миллион кишини ёки меҳнат ресурсларининг 25,3 фоизини ташкил қилади. Шундай қилиб, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2015 йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра 5,1 фоизни ташкил этди.
2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 748,7 минг ишчи ўрни барпо этилди.

XS
SM
MD
LG