Линклар

Озодлик радиоси Бишкек бюроси экс-директори Омбудсмен лавозимига сайланди


Озод Европа/Озодлик радиоси қирғиз хизмати – Азаттиқ радиосининг Бишкекдаги бюроси собиқ директори Кубат Оторбаевни Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенеш Қирғизистон Ҳақиқатчиси (Омбудсменнинг бу мамлакатда қабул қилинган расмий номи) лавозимига сайланди.

Оторбаев 8 номзод орасида 105 ўринли парламент депутатларининг 66 нафари овозини олиб Қирғизистоннинг бош инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлди.

Кубат Оторбаев Азаттиқ радиосининг Бишкекдаги бюроси директорлигидан мамлакат миллий телерадиокомпанияси етакчиси лавозимига ўтган эди.

Азаттиқнинг яна бир журналисти Жанар Акаев яқинда бўлиб ўтган сайловда Қирғизистон парламенти депутатлигига сайланган. Парламентга келгунича Жанар президент Атамбаевнинг матбуот котиби бўлиб ишлаган.

Азаттиқ радиосининг Бишкекдаги бюроси ҳозирги директори Султан Каназаров Қирғизистон экс-президенти Роза Ўтунбаеванинг матбуот котиби бўлиб ишлаган. Каназаров президент маъмуриятига Азаттиқдаги журналистлик фаолиятини тўхтатиб ўтган.

XS
SM
MD
LG