Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея ядровий синовини қоралади


БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисларидан бири.

БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисларидан бири.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея томонидан ўтказилган ядровий синовни кескин қоралаб чиқди. Хавфсизлик кенгашининг ошиғич мажлиси Пхенян ер остида водород бомбасини муваффақият билан синовдан ўтказгани ҳақида баёнот берганидан кейин 6 январь куни бўлиб ўтди.

Бу ҳодиса ортидан дунёда тинчлик ва халқаро хавфсизлик учун очиқ таҳдид сақланиб қолаётганини қайд этган кенгаш аъзолари Шимолий Корея хатти-ҳаракатини аввалги резолюцияларни тўғридан-тўғри бузиш, деб атадилар.

БМТ Хавфсизлик кенгаши жиддий қонунбузарликлар қабатида Шимолий Кореяга қарши қўшимча чора-тадбирлар жорий этиш учун янги резолюция устидан зудлик билан иш бошлаш ниятида эканини баён этди. Агар маълумотлар тасдиқланса, бу Пхенян томонидан 2006 йилдан буён ўтказилган ядровий синовларнинг тўртинчиси бўлади.

Бироқ Оқ уйнинг қайд этишича, дастлабки натижалар водород бомбаси муваффақиятли синовдан ўтказилганига оид параметрларга “мувофиқ келмаяпти”. Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест: “Сўнгги 24 соат ичида содир бўлган воқеаларнинг ҳеч қайсиси бизнинг Шимолий Корея ядровий имкониятлари ҳақидаги баҳоимизни ўзгартирмади”, дея билдирди.

XS
SM
MD
LG