Линклар

logo-print

Ўтган тунда курд жангарилари Туркия жануб-шарқидаги Диëрбакир минтақасидаги полиция участкасига бомба жойлаштирилган юк машинаси воситасида ҳужум уюштирди. Оқибатда¸ олти одам нобуд бўлди. Улар орасида чақалоқ ва икки ëш боланинг борлиги айтилмоқда.

Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли ўз ҳукумати террорчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашни давом эттиражагини билдирди.

Туркиянинг Ироқ ва Сурияга туташ ҳудудларида курд давлати тузиш учун қуролли кураш олиб бораëтган курд жангарилари билан 30 йилдан бери давом этаëтган қуролли тўқнашувлар оқибатида ҳозирга қадар 40 мингдан ошиқ одам нобуд бўлган.

Икки йил олдин томонлар ўртасидаги сулҳ битими тугаганидан бери Туркияда яна курд жангарилари хуружларининг кучайгани кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG