Линклар

logo-print

Россия ҳукумати футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионати объектларини ўз вақтида қуриб битириш учун Туркиянинг қурилиш компанияларига нисбатан санкцияларни юмшатишга тайёрлигини маълум қилди.

“Коммерсант” нашри ёзишича, 60 миллиард рубллик қурилиш ишларини бажариши лозим бўлган 30та турк компаниясига нисбатан санкция юмшатилиши мумкин.

Чемпионат объектлари қурилишида иштирок этаётган турк компаниялари рус ташкилотлари билан қўшма корхона ташкил қилган тақдирдагина уларнинг Россияда қолишига рухсат этилади. Лекин қўшма корхоналарда Россия томонининг улуши 75 фоизни ташкил этиши талаб этилади.

1 январдан кучга кирган Россиянинг Туркияга қарши иқтисодий санкцияларига кўра, Туркиядан мева- сабзавот, товуқ гўшти келтирилиши тақиқланган.

Шунингдек, Кремль турк компанияларининг Россияда қурилиш ва туризм соҳасида ишлашини ман қилган.

Анқара ва Москва муносабатлари 2015 йилнинг ноябрида турк ҳарбийлари Россияга қарашли бомбардимончи Су-24 учқичининг уриб туширилганидан сўнг совуқлашди.

XS
SM
MD
LG