Линклар

logo-print

Вашингтонда Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади


19 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов етакчилигидаги ўзбек делегациясининг Вашингтонга сафари бошланади.

21 январгача давом этадиган сафар чоғида, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди, Давлат департаменти ва бошқа муассасаларда икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Ўзбек расмийларининг Вашингтонга сафари олдидан Ҳюман Райт Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қўшма Штатлар Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларни озод этиш учун Тошкент ҳукуматига очиқ босим ўтказиши кераклигига оид баёнот билан чиққан.

Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувлари 2009 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Бундан аввалги сиёсий маслаҳатлашувлар 2014 йилнинг декабрь ойида Тошкентда ўтказилган.

XS
SM
MD
LG