Линклар

АҚШ Олий суди 19 январь куни президент Барак Обаманинг шикоят аризасини кўриб чиқиш учун қабул қилди.

АҚШ аппеляция суди Обаманинг иммиграция тўғрисидаги фармонни амалга оширишни тўхтатиш тўғрисда қарор қабул қилган эди. АҚШ президенти аппеляция судининг мазкур қарорига норозилик билдириб, Олий судга шикоят аризаси киритган.

Мазкур фармонда беш миллионга яқин ноқонуний мигрантни АҚШдан депортация қилиш тақиқлаб қўйилган эди. Фармон 2014 йилда Обама томонидан қабул қилинган. Фармонга Конгрессда мухолифатдаги республикачилар қаршилик билдириб келаётган эди.

Обаманинг аризаси бўйича суд жараёни 2017 йилнинг июнигача давом этиши тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG