Линклар

logo-print

Калифорния Технология институти астрономлари Майкл Браун ва Константин Батигин қуëш системасидаги 9-сайëрани топганликларини эълон қилди. Science журналининг ëзишича¸ кашф этилган планета катталиги Нептун билан қарийб бир хил ва у математик анализ воситада аниқланган.

Ҳисоб-китобларга кўра¸ янги топилган планета қуëш атрофида 20 Нептун орбитаси масофасида айланади ва унинг вазни ерникига нисбатан 10 баравар оғирроқдир. Қуëшдан ниҳоятда узоқда жойлашгани сабаб бу планета ердан кўринмайди ва қуëш атрофида ҳар 10-20 минг йилда бир марта тўлиқ айланади.

XS
SM
MD
LG