Линклар

Кремл АҚШ мулозимининг Путин коррупционер, деган баёнотини қоралади


Владимир Путин 1000 рублликларни санамоқда, 2004 йил.

Владимир Путин 1000 рублликларни санамоқда, 2004 йил.

Кремл раҳбарияти АҚШ Молия вазирлиги расмийсининг Би-Би-Сига берган интервьюсида Россия Президенти Путинни коррупционер, деб атаганини "расмий айблов билан тенг", деб баҳолади.

Ушбу интервьюда АҚШ Молия вазирлиги вакили Адам Шубин АҚШ маъмурияти Россия президенти Владимир Путинни “коррупцияга чалинган”, деб ҳисоблайди ва анча йилдан буён у ҳақда шундай фикрда, деб таъкидлади.

Аммо, Би-Би-Си ҳавога узатган "Путиннинг хуфя бойлиги" номли ярим соатлик кўрсатувда Адам Шубин Путиннинг 40 миллиард долларга яқин яширин бойлиги борлиги ҳақидаги МРБнинг 2007 йилги маълумотларига муносабат билдирмагани айтилган.

Кремл раҳбарияти эса бу айбловларни рад этмоқда. Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Би-Би-Си билан суҳбатда: “(Коррупция ҳақидаги) саволларнинг биронтаси жавоб беришга арзимайди, чунки улар “қип-қизил уйдирма”, деди.

Президент Путиннинг ўзи эса хуфя бойлиги борлиги, ҳатто, "планетанинг энг бой одами экани" ҳақида матбуотда берилаётган хабарларни кузатиши, аммо буларнинг ҳаммасини қуруқ гап, деб билишини айтган.

Қўшма Штатлар 2014 йилда Путин атрофидаги қатор шахсларга қарши санкциялар жорий қилган, бироқ ҳозиргача Россия президентини коррупцияда бевосита айбламаган.

XS
SM
MD
LG