Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ўтган йили хакерлар сайтларга 500 маротаба ҳужум қилган


Хакерликка оид фотосурат.

Хакерликка оид фотосурат.

Ўтган йили Ўзбекистондаги интернет сайтларига 500 маротаба хакерлик ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда uz24.uzнашри 4 февраль куни хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳужумларнинг 95тасида хакерлар сайтларнинг асосий саҳифаларини ўзгартиришган, 389та сайтнинг файл системаси бузилган, 5та интернет ресурснинг бош саҳифасига эса ноқонуний материаллар илиб қўйилган.

Ўзбекистон ҳукуматига қарашли Ахборот хавфсизлиги марказининг билдиришича, хакерлик ҳужумлари ўзбек сайтларининг ахборот хавфсизлиги жуда паст даражада эканини кўрсатган.

Ахборот хавфсизлиги маркази бугунги кунда “uz” доменида 25 560 сайт рўйхатга олинганини маълум қилди. Мазкур сайтларнинг 6 минг 374таси 2015 йилда пайдо бўлган. Айни пайтда ўтган йили 6 267та сайт ликвидация қилинган.

XS
SM
MD
LG