Линклар

Украина Радасининг 2 фракцияси Яценюк ҳукумати билан ҳамкорликдан бош тортди


 Арсений Яценюк

Арсений Яценюк

Украина парламентининг “Батькившина" ва "Самопомич" фракциялари Арсений Яценюк ҳукумати билан ишлашдан бош тортишди.

“Батькившина" фракцияси вакили Сергей Соболевнинг "Украина правда" нашрига билдиришича, агар Яценюк Бош вазир лавозимида қоладиган бўлса, унинг фракцияси вазирлар қўмитасига ўз номзодини кўрсатмасликка қарор қилган.

Айни пайтда "Народный фронт" фракцияси лидери Максим Бурак ҳукуматга ишлаш имкони бериш кераклигини айтиб, фракциялар ҳукуматнинг қонунчилик лойиҳаларини қўллашлари зарурлигини таъкидлади.

Жума куни эрталаб Яценюк агар Олий Рада вазирлар қўмитасининг ўзгариши тўғрисида қарор қилса, Украина ҳукумати истеъфога кетиши мумкинлиги маълум қилди.

3 февраль куни Украина иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Айварас Абромавичус ўтказилаётган ислоҳатларга қаршиликлар кучайгани боис исътефо берганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG