Линклар

НАТО Шарқий Европа хавфсизлигини муҳокама қилади


 НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг

Бугун Брюсселда НАТОга аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари иштирокида икки кунлик йиғилиш бошланди. Тадбирда Россия масаласи ва Шарқий Европадаги хавфсизлик мавзуси кўрилади.

Шунингдек, ИШИДга қарши курашаётган АҚШ бошчилигидаги коалиция ролини кучайтириш масаласи бўйича муҳокама ҳам режаланган.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергга кўра, Шимолий Атлантика иттифоқи Европада юзага келган қочқинлар бўҳронига “жиддий ёндашади”.

Яқинда Германия ва Туркия ҳукуматлари қочқинлар масаласини ҳал қилиш учун НАТОдан кўмак сўраш ҳаракатида эканини билдирган.

Учрашув иштирокчилари орасида АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер ҳам бор. Пентагоннинг Европа бўйича турли лойиҳаларига 2016 йилда 3 миллиард 400 миллион доллар ажратилиши мукинлиги ҳақида ёзди France-Presse.

XS
SM
MD
LG