Линклар

Туркия Бош вазири Россияни "террорчи каби ҳаракат қилиш"да айблади


Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли.

Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли.

Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли душанба куни Киевда сўзлаган нутқида “Россия Сурияда террорчи ташкилот каби ҳаракат қилмоқда”, деб баёнот берди.

Ўз сўзида давом этар экан, Довутўғли: “Агар Россия фуқароларни ўз уйларини ташлаб қочишга мажбур қилаётган террорчи ташкилот каби ҳаракат қилишда давом этаверса, бизнинг бу ҳаракатларга нисбатан жавобимиз ўта қатъий бўлади”, деб билдирди.

Туркия ва Россия муносабатлари ўтган йилнинг ноябрида турк ҳарбийлари мамлакат чегарасини бузиб ўтган рус ҳарбий самолётини уриб тушурганидан бери ўта кескин бўлиб қолаётир.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк Туркия Бош вазири билан ўтказилган музокаралардан сўнг журналистларга берган суҳбатида Довутўғлига Украина ҳудудий яҳлитлиги юзасидан аниқ позицияни билдиргани учун миннатдорчилик изҳор қилди.

XS
SM
MD
LG