Линклар

logo-print

Юлия Тимошенконинг "Батькившчина"си ҳукмрон коалициядан чиқди


Ukraine -- Former Prime Minister Yulia Tymoshenko announces plans to run for president at a press conference in Kyiv, March 27, 2014

Ukraine -- Former Prime Minister Yulia Tymoshenko announces plans to run for president at a press conference in Kyiv, March 27, 2014

Украина парламентидаги "Батькившчина" фракцияси ҳукмрон коалициядан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда чоршанба куни фракция етакчиси Юлия Тимошенко баёнот берди.

"Батькившчина" фракцияси бош вазир Арсения Яценюк ҳукуматига ишончсизлик билдириш бўйича сешанба куни ўтказилган овоз беришдан ўз норозилигини билдирмоқда. Яценюк ҳукумати фаолиятини парламент қониқарсиз, деб баҳолади, лекин айни пайтда ишончсизлик билдирмади.

Президент Петро Порошенко аввалроқ сўзлаган нутқида “Ҳукуматга нисбатан ишончни қайта тиклаш мақсадида” Яценюкни истеъфо беришга чақирган эди.

Украина Олий радаси депутатларининг 194 нафари шундан сўнг Яценюкка ишончсизлик билдиришни қўллаб овоз берган. Бироқ Бош вазир истеъфога чиқиши учун жами 226 депутатнинг овози талаб қилинади. Шундай қилиб, Яценюк ҳукуматини истеъфога чиқариш учун 32 овоз етмай қолди.

Украинадаги “Рейтинг” ижтимоий сўров гуруҳи яқинда ўткизган сўров натижаларига қараганда, украиналикларнинг 18 фоизи Яценюк ҳукуматидан норозилик билдирмоқда. Бу эса норозилар сафи кундан кунга ошиб бораётганини кўрсатади. Аввалги сўровларда ҳукуматдан норозилик билдирган украиналиклар сони анча оз эди.

XS
SM
MD
LG